Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Маънавият ва маърифат” маркази “Ёшларнинг инновацион лойиҳалари ва янги ғояларини жорий қилиш гуруҳи” қошидаги “Интеллектуал ёшлар” клуби аъзоларини  инновацион лойиҳалари ва янги ғоялари тўғрисида маълумот

ХХ1 асрида жамият тараққиёти ва инновацион лойиҳалари, янги ғоялар ҳаётга кенг татбиқ этилиши инсоният учун самарали ҳисобланади. Технология тараққиёти асрида илмий лойиҳаларни ишлаб чиқариш ва ҳаётга жорий этиб, мамлакат иқтисодиётининг юксалишида ва янгиланишларида муҳим омил саналади. Мустақилликга эришгандан буён мамлакатимизда инновацион лойиҳалар ва янги ғояларни ривожланишига кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Таълим тизимини инновацион лойиҳалар ва янги ғояларни жорий этиб, инновацион лойиҳалар асосида масофавий таълим ва педагогика фаолиятидаги интерактив ўқишларни олий таълим муассасаларида кенг қўллаб келинмоқда.

Бугунги кунда компьютер технологиялари ва интернетнинг аҳамияти катта, яъни тараққиёт жараёнида янгиланишларга замин яратмоқда. Шу туфайли интернет орқали масофавий таълим тизими ва турли хил грант лойиҳалар жорий этилиб, ўқув жараёнига оид дастурлар, адабиётлар ҳамда керакли бўлган сайтлар яратилмоқда.

Глобаллашув жараёнида инновацион лойиҳаларни ва янги ғояларни жорий этишда олий таълим муассасадаги профессор-ўқитувчилар, ёш олим, аспирант-тадқиқотчи ва талабалар ҳам фаол иштирок этмоқда. Мустақиллигимизга эришгандан буён ёш олим, аспирант-тадқиқотчи ва талабалар ўзларининг ижодий фаолияти билан мамлакатимиз ва хориж давлатларда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаларида фаол қатнашиб келмоқда.

Инновацион лойиҳалара янги ғояларни татбиқ этишда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавия ва маърифат” марказида “Ёшларнинг инновацион лойиҳалари ва янги ғояларни жорий этиш гуруҳи” барча таълим муассасаларда ташкилий ишларни олиб боради. Инновацион лойиҳалар ишлаб чиқувчиларини, шунингдек Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси доирасида танлаб олинган инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаб ёш олим, аспирант-тадқиқотчи ва иқтидорли талабаларни рағбатлантиради.

Бугунги кунда олий таълим муассасаларида патент олган ва инновацион лойиҳалари ва янги ғояларини жорий этиб чет давлатларга бориб келган ёш олим, аспирант-тадқиқотчи ва иқтидорли талабалар билан давра суҳбатлар ташкил этиб келмоқда. Олий таълим муассасаларида инновацион ишланма ва ғояларни яратиш ҳамда амалиётга тадбиқ қилиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 15 июлдаги ПҚ–916-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасини ўтказишни Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ деб аталади) билан келишган ҳолда барча ярмаркаларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Масалан, инновацион лойиҳалари ва янги ғолялари бўйича Ишанов Лазиз Зохидович Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетининг 4 курс талабаси. Лазиз Ишанроа “Энг яхши инновацион ғоя”, ТДИУ Сервис йўналиши бўйича иқтидорли талабалар конференциясида 1-ўрин, “Ўзбекистон Республикаси талабаларининг фан олимпиадасида 2- ўрин эгаллади.

2010 йил Бурханова Хулкар Абдуғаниевна Тошкент архитектура қурилиш институтининг архитектура факультети бакалаврият таълим босқичини имтиёзи диплом билан тугатди.

2010 йилда эса Тошкент архитектура қурилиш институти магистратурасига давлат гранд асосида ўқишна кирди.

2009-2010 йилда Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси қошида ўтказилган “Олтин устун” номли кўрик танловда “Энг яхши талаба иши” йўналиши бўйича фаҳрли 1-ўринни эгаллади ва Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси пул мукофоти берилди.

2011 йил 6, 7 ва 10, 12 май кунлари Тошкент архитектура қурилиш институти томонидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси мустақиллигимизнинг 20 йиллигига бағишланган “Баҳорги илм-фан кунлари” анжуманида “Тошкент шаҳарининг қадимдан шаклланган маҳаллаларини қайта тиклаш муаммолари”  мавзусида маъруза қилди.

Бундан ташқари, 2011 йил Бурханова Хулкар Абдуғаниевна “Келажак овози” кўрик танловида қатнашиб шаҳар босқичидв “Шаҳарсозлик ва ландшафт дизайни” йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллади ва Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

ТАҚИ “Бинолар ва иншоотлар қурилиши” факультети 4–курс  талабаси Бозорбоева Шахноза Назарбоевна “Зилзилабардош бино ва иншоотларнинг том ва томқопламалари конструкцияларини лойиҳалаш, барпо этиш,  таъмирлаш, қайта қуриш бўйича манба ва энергияларни тежовчи рақобатбардош кўп мезонли мақбуллаштирилган технологияни ишлаб чиқиш, уларнинг умрбоқийлигини ва фойдаланилиш  ишончлилигини ошириш” мавзусида илмий ишилар олиб бораяпти.

Тошкент архитектура қурилиш институти “Бино ва иншоотлар қурилиши”  факультети талабаси Муминов Дониёрбек Ахмаджонович “Бино ва иншоотларни қуёш энергиясидан фойдаланиб иситиш муаммоларини такомиллаштириш, яъни қишлоқ шароити учун  кам қаватли турар жой биноларида манба ва энергияларни тежовчи самарали маҳаллий қурилиш материалларини қўллаш” мавзусида илмий ишлар олиб бормоқда. Ушбу мавзуси бўйича илмий мақолалар чоп этган.

Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган “Энг яхши инновацион бизнес ғоя” танловининг 2-босқичи учун “Замонавий пакана боғ” мавзусидаги инновацион бизнес ғоя муаллифи ТДИУ,  МЭКП-10 гуруҳ  магистратура талабаси Артиков Анвар Холиярович.

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети Бухгалтерия учёт ва аудит факультети 3 курс СС-25-гуруҳ талабаси Нам Александра “Инновационное производство витаминов из сока фруктов ягод и овощей” мавзусида бизнес лойҳа ишлаб чиқди.

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети МЭКТ-10 2-курс магистранти Руслан Бекчанов “Агро арғимчоқ ускунаси” бўйича “Энг яхши инновацион бизнес ғоя” лойиҳасини ишлаб чиқди.

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети Ташқи иқтисодий фаолият факультети “Банк иши” йўналиши “БД – 84” гуруҳ талабаси Убайдуллаева Муқаддас Забихулло қизининг “Энг яхши инновацион бизнес ғоя” лойиҳаси билан танловида қатнашди.

 

М.Юнусов, Марказ гуруҳ раҳбари, “Интеллектуал ёшлар” Клуби раҳбари,

Н.Дўсимбетова, услубчи

Маълумот учун тел: 2469584